Президентнинг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 364-сонли қарорига ўзгартириш киритиш лойиҳаси ишлаб чиқарилмоқда.
Мазкур лойиҳага кўра, Ўзбекистонда фуқароларининг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фақат Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилиши лозим.
Бу ўз навбатида юртимиз ҳудудида бошқа муассасаларга «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этишни тақиқлайди. Аммо лойиҳа «Менинг фикрим» порталига жойлаштирилмаган.
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг 15-моддасида фуқароларнинг мамлакат ташқарисидаги зиёрат жойларига боришининг ташкилий вазифалари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасининг зиммасига юкланган.
Жамиятимизда кечаётган бошқа янгиликлар тўғрисида қуйидаги манба орқали билиб олинг