Ўзбекистон Молия вазирлиги Давлат лавозимларининг расмий маошлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилди.
Қонунчиликка биноан, давлат бюджети асосида иш олиб борадиган ташкилот ва муассасалар ходимларининг расмий иш ҳақига ягона тариф режаси билан тасдиқланган тариф коэффициентлари қўлланилиши лозим.
Ягона тариф жадвали қуйдагилардан иборат:
Лавозим | Ягона тариф режаси | Тариф коэффициенти | Ойлик маош |
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва сенаторлари | 16 | 7,697 | 1 836 908 |
Вилоят ҳокими | 20 | 9,371 | 2 236 354 |
Шаҳар ҳокими | 17 | 8,106 | 1 934 053 |
Вазир | 18 | 8,522 | 2 033 235 |
Қўмита раиси | 17 | 8,106 | 1 934 053 |
Шунингдек қуйидаги қўшимча миқдорлар белгиланади:
- махсус иш шароитлари учун – расмий иш ҳақининг 20%;
- меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти – 40%;
- хизмат муддати (стаж) – 20-30%;
- моддий рағбатлантириш – 15-25% миқдорида.
Баъзи ҳолларда расмий иш ҳақи 2 баровари миқдорида мукофот пули ва бир бароварида моддий ёрдам кўрсатиш учун маблағ ажратилиши мумкин. Ушбу расмий иш ҳақи ва нафақалар давлат бюджети томонидан қопланади (шу жумладан солиқ тўловчиларнинг пуллари).
Бундан ташқари, вазирликлар, идоралар ва қўмиталарнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳам мавжуд (давлат божлари, йиғимлар ва солиқдан ташқари тўловлар бўйича чегирмалар, маъмурий жарималар ва молиявий санкциялардан тушган маблағлар). Давлат идоралари ушбу бюджетдан ташқари маблағлардан ишчиларни қўшимча моддий рағбатлантириш учун фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Бюджетдан ташқари жамғармаларнинг даромадлари давлат божлари, йиғимлар ва солиққа тортилмайдиган тўловлар, маъмурий жарималар ва молиявий санкциялардан ажратмалар ҳисобига шаклланади. Бюджетдан ташқари маблағлар давлат агентлигининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатларни қоплаш учун ишлатилиши мумкин.