Телеграм каналимиз

Ҳокимлар маоши қанча?

Ўзбекистон Молия вазирлиги Давлат лавозимларининг расмий маошлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилди.

Қонунчиликка биноан, давлат бюджети асосида иш олиб борадиган ташкилот ва муассасалар ходимларининг расмий иш ҳақига ягона тариф режаси билан тасдиқланган тариф коэффициентлари қўлланилиши лозим.

Ягона тариф жадвали қуйдагилардан иборат:

ЛавозимЯгона тариф режасиТариф коэффициентиОйлик маош
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва сенаторлари167,6971 836 908
Вилоят ҳокими209,3712 236 354
Шаҳар ҳокими178,1061 934 053
Вазир188,5222 033 235
Қўмита раиси178,1061 934 053

Шунингдек қуйидаги қўшимча миқдорлар белгиланади:

  • махсус иш шароитлари учун – расмий иш ҳақининг 20%;
  • меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти – 40%;
  • хизмат муддати (стаж) – 20-30%;
  • моддий рағбатлантириш – 15-25% миқдорида.

Баъзи ҳолларда расмий иш ҳақи 2 баровари миқдорида мукофот пули ва бир бароварида моддий ёрдам кўрсатиш учун маблағ ажратилиши мумкин. Ушбу расмий иш ҳақи ва нафақалар давлат бюджети томонидан қопланади (шу жумладан солиқ тўловчиларнинг пуллари).

Бундан ташқари, вазирликлар, идоралар ва қўмиталарнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳам мавжуд (давлат божлари, йиғимлар ва солиқдан ташқари тўловлар бўйича чегирмалар, маъмурий жарималар ва молиявий санкциялардан тушган маблағлар). Давлат идоралари ушбу бюджетдан ташқари маблағлардан ишчиларни қўшимча моддий рағбатлантириш учун фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Бюджетдан ташқари жамғармаларнинг даромадлари давлат божлари, йиғимлар ва солиққа тортилмайдиган тўловлар, маъмурий жарималар ва молиявий санкциялардан ажратмалар ҳисобига шаклланади. Бюджетдан ташқари маблағлар давлат агентлигининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатларни қоплаш учун ишлатилиши мумкин.

Телеграм каналимиз