«Уй-шароитларни яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрсидаги» Вазирлар Маҳкамасининг 39-сонли қарорига мувофиқ 2020 йил дастури доирасида 3462 кишига имтиёзли ипотека кредитлари ажратилади. Кредитни расмийлаштириш тартиби қуйидагича кечади.
Энг аввало, ариза берувчи яшаш манзилидаги Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказлари орқали «Labor migration» дастуридан рўйҳатдан ўтади. Сўнг, доимий яшаш жойи бўйича комиссияга тегишли ҳужжатлар ва сўровнома-аризани тақдим этади.
Комиссия томонидан ариза берувчининг ҳужжатлари ижтимоий мезонлар асосида 15 иш куни ичида кўриб чиқилади. Уй-жойга эҳтиёжмандлик қуйидаги ижтимоий мезонлар асосида аниқланади:
- талабгор номида уй-жой йўқлиги;
- кўпболалик;
- оила даромади;
- оилада алоҳида яшаш керак бўлган беморнинг мавжудлиги;
- уй-жой майдонининг ижтимоий нормага мувофиқ эмаслиги;
- бошқа мезонлар.
Қонуний мигрантлар учун касб-ҳунар таълим тартиби жорий этилиши тўғрисида бу ерда ўқинг
Ўрганиш натижасида комиссия ёзма тавсия бериш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилади. Ёзма тавсия берилган талабгорлар дастлабки шартномаларни тузиш учун инжиниринг компанияси филиалига мурожаат қилишлари зарур. Ушбу компания билан шартнома тузган талабгор тижорат банки филиалига ипотека кредити олиш учун мурожаат қилиши мумкин. Ипотека шартлари:
- Имтиёзли давр: 1 йил;
- Фоиз:
- биринчи 5 йил – фоиз ставкасини 7 фоиздан қайта молиялаштириш даражасида;
- кейинги даврда – қайта молиялаштириш ставкасида.
Халқ банкидан четда ишлайдиганлар учун “Expat-home” ипотека кредити таклиф қилмоқда