Humans рақамлари икки усулда, яъни расмий сайт ёки илова орқали сотиб олиниши мумкин.
Рақам тўловини Humans.uz иловасида тўлаш тартиби.
Энг аввало, HUMANS.uz иловасини телефонингизга юклаб олинг, сўнг Humans SIM-картасини ўрнатинг. Humans.uz платформасида авторизацияни ўтиш пайтида, сиздан тўлов қандай усулда оширилиши сўралади. Бу жараёнда, сизга рақамга тўлиқ тўлов қилишингиз ёки уни 6/12/24/36 ой ичида бўлиб тўлаш шарти билан харид қилиш, шунингдек, чиройли рақам буюртмасини бекор қилиш вариантлари тақдим этилади. Жавоб белгилангач, илова сизни асосий саҳифага ўтказади.
Humans чиройли рақамларини қаердан харид қилиш мумкин?
Aсосий саҳифада «Ҳисобни тўлдириш» тугмачаси босилгач, телефон рақам экранда автоматик равишда пайдо бўлади. Кейинги босқичда танланган тўлов миқдорига тенг бўлган маблағни киритиш лозим бўлади.
Humans SIM-картасини тўлов хабарномасини sms кўринишида олгач, тўлаш учун карта турини танланг. Карта маълумотларини киритинг ва тўловни амалга оширинг. Эслатиб ўтамиз, ушбу операция учун комиссия олинмайди. Тўлов ўтқазилгач сизга sms хабарнома келади.
Humans.uz – бепул чексиз телеграм улаш йўллари.
Humans операторининг чиройли рақамига humans.uz сайти орқали тўлов қилиш.
humans.uz сайтида жойлашган юқори ўнг бурчакдаги «Ҳисобни тўлдириш» менюсини очинг. Тўлов қилмоқчи бўлган телефон рақамини кўрсатинг. Кейинги босқичда танланган тўлов миқдорига тенг бўлган маблағни киритиш лозим бўлади. Sms хабарномани олгач, тўлаш учун карта турини танланг ва маълумотларни жойлаштиринг.