Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ҳозирда ушбу лойиҳа Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.
Лойиҳада давлат харидлари соҳасида коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш, хусусан, давлат харидларининг очиқ ва шаффоф ҳамда самарали тизимини яратиш орқали коррупциянинг олдини олиш мақсидада қуйидаги алоҳида эътибор қаратилди:
- “Бенефициар”, “давлат харидларининг ижрочиси”, “дастлабки малака танлови”, “захира ғолиби, “ихтисослашган ташкилот”, “манфаатлар тўқнашуви”, “харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисининг аффилланган шахси” каби тушунчаларга таърифлар берилди ва мазмунан кенгайтирилди;
- Ошкоралик тизими ва рақобат атмосферасини яратиш, қарорларни қабул қилиш тўғрисидаги маълумотлар, тузилган шартномалар давлат харидлари порталига жойлаштириши ва жамоатчиликка ошкор қилишини зарур. Шунингдек, жамоатчилик назоратини амалга оширишда етарли шарт-шароитлар яратишга эътибор қаратилиши белгилаб қўйилди.
Жамиятимизда содир бўлаётган янгиликлар тўғрисида қуйидаги манба орқали билиб олинг.
- Иштирок этиш шартларини белгилаш, савдо ғолибларини танлаш ва қарорларни қабул қилиш мезонларини олдиндан очиқ эълон қилиниши кўрсатиб ўтилди.
- Давлат харидлари жараёнида иштирокчиларнинг яқин қариндошлари ижрочини танлаш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган тақдирда иштирокчини давлат харидларидан четлаштирилиши лойиҳада ўз аксини топди.
- Давлат харидлари доирасида тузилган барча шартномалар тўғрисида маълумотларни жамлаш ягона реестр орқали амалга оширилиши ҳақидаги тартиб белгиланди.
- Тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот давлат харидларининг электрон тизимида жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмайди.