Дунё бўйлаб турли давлатлар томонидан COVID-19 вирусига қарши ишлаб чиқарилган вакциналар синовлари ўтқазилмоқда. Айни пайтда Хитой, Россия ва Америка каби мамлакатларнинг вакциналари самарадорлиги текшируви ва нарх-навони белгилаш жараёнлари кетмоқда.
Хитойлик мутахассислар томонидан коронавирусга қарши ишлаб чиқилган бешта вакцинанинг учинчи босқич синовлари ўтказилмоқда. Вакцина синовлари БАА, Бразилия, Покистон, Перу, шунингдек Ўзбекистонда бўлиб ўтади.
Айнан шу масалада 21 октябр куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Хитой фанлар академиясининг Микробиология институти ва «Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical» компанияси вакиллари билан музокаралар ўтқазалган эди. Шу муносабати билан Хитой компанияси вакцина синовлари 5000 нафар ўзбекистонлик талабгорлар ўртасида ўтказиши белгиланди.
Россия вакцинасига ишонса бўлдими?
11- август куни Россия Федерация томонидан короновирусга қарши ишлаб чиқарилагн вакцина “Спутник V” дунёдаги биринчи рўйҳатдан ўтган вакцина эканлиги элон қилган эди. Вакцинанинг самарадорлиги 92 фоиз деб баҳоланмоқда.
Аммо, ЖССТ ҳозирча бирорта ҳам вакцинани самарали деб тан олмабди, чунки ҳар бир вакцина дастлаб Emergency Use Listing баҳолаш тизимидан ўтиши лозим.
Бундан ташқари, Россиянинг Томск областидаги коронавирусга қарши вакцинаси билан эмланган беш нафар шифокорда касаллик аниқланди. Соғлиқни сақлаш департаменти вакилининг фикрича, вирус юққан пайтда уларда иммунитет тўлиқ шаклланиб улгурмаган бўлган.
Вакцина нархлари
- Американинг Johnson & Johnson компаниясига тегишли Janssen фармацевтика компанияси олти ой мобайнида коронивирусга қарши вакцинани сотувга чиқаришни мўлжалламоқда. Johnson & Johnson ўринбосари Ҳоакин Дуато хабар беришича, вакцина нархи 10 доллардан ошмас экан.
- Aмериканинг бошқа бир фармацевтика компанияси Moderna 2020 йил сўнгига қадар 20 миллион дозада коронавирус вакцинасини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Дори нархи етказиб бериш ҳажмига қараб, дозаси учун 25-37 долларни ташкил қилади.
CureVac компанияси вакцинаси ижобий натижа бермоқда
Европа иттифоқи Pfizer-BioNTech ва CureVac компанияларининг 225 миллион доза коронивирус вакцинасини, ўзининг хавфсиз экани ва самарадорлигини кўрсатгач 10 миллиард долларга эвазига сотиб олишмоқда. Бугунги кунда комиссия ўзини 1,2 млрд доза вакцина билан таъминлаб қўйди ва у билан нафақат Европа иттифоқи фуқаролари, балки дунёдаги бошқа одамлар билан бўлишиши ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, “Pfizer” ва “BioNTech” компаниялари коронавирус инфекциясига қарши вакциналари синовининг навбатдаги босқичи муваффақиятли якунлангани тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилганидан сўнг “Zoom Video Communications” акциялари нархи 17 фоиздан ортиқроққа тушиб кетди. Натижада компания асосчиси Эрик Юаннинг бойлиги 5 млрд долларга камайди.
Короновирус тўғрисидаги бошқа маълумотлар билан қуйидаги манба орқали танишинг