Коррупция қарши чора-тадбирларга кўра, эндиликда амалдор шахсларнинг даромадлари кузатиб остида бўлади.
2020 йилнинг 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашининг 2-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда сўнгги уч ой давомида бажарилган ишлар ва коррупцияга қарши халқаро стандартларни қонунчиликка имплементация қилишни давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўрганишлар натижасига кўра, турли коррупцион жиноятларни содир этиш учун шарт-шароит ва сабаблар тўла-тўкис бартараф қилинмагани ҳақида ахборот берилди.
Жиноят кодексида мансабдор шахс томонидан ноқонуний тарзда бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши айтиб ўтилди. Яъни амалдор шахснинг харажатлари даромадига муносиб бўлиши лозим. Коррупциядан орттирилган пуллар эвазига қад кўтараётган уйлар-у, қатор машиналарга чекловлар қўйилади.
Эндиликда, халқаро ташкилотлар томонидан ажратилган қарзлар ва молиявий ёрдамлар сарфининг ошкоралигини таъминлаш учун очиқ маълумотлар базаси шакллантирилиб борилади.
Шунингдек, лойиҳада коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларининг фаолият соҳалари ва лавозимлари рўйхатини шакллантиш ва коррупция ҳолатлари тўғрисида аноним хабар йўллаш ва уларни кўриб чиқиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.
Бу хали хаммаси эмас, жорий йилдан бошлаб халқаро ташкилотларининг вакилларига пора берган шахслар хам жиноий жавобгарликка тортилади.
Жамиятимизда содир бўлаётган бошқа янгиликлар тўғрисида қуйидаги манба орқали билиб олинг.