Давлат томонидан ойлик уй-жой коммунал xизматлари ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловлари қуйидаги шахсларга ажратилади.
Пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50%:
- 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига берилади.
Пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45%:
- 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
- Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;
- Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва «Слава » орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар;
- Фашист конслагерларининг собиқ вояга етмаган махбуслари;
- Ленинград шахри қамали даврида ишлаган фуқаролар;
- Кўриш қобиляти бўйича 1- гуруҳ ногиронлари;
- Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар;
- Ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шасхларга ажратилади.
Пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 25%:
- 1941-1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларига тақдим этилади.
Ушбу компенсация пуллари иш ҳақ, пенсиялар ва нафақа тўланадиган муддатларда берилади.
Пенцияни базавий ҳисоблаш миқдори – 262 470 сўмни ташкил этади.