Телеграм каналимиз

Кимларга коммунал тўловлар бўйича имтиёзлар ажратилади?

Давлат томонидан ойлик уй-жой коммунал xизматлари ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловлари қуйидаги шахсларга ажратилади.

Пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50%:

  • 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига берилади.

Пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45%:

  • 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
  • Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;
  • Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва «Слава » орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар;
  • Фашист конслагерларининг собиқ вояга етмаган махбуслари;
  • Ленинград шахри қамали даврида ишлаган фуқаролар;
  • Кўриш қобиляти бўйича 1- гуруҳ ногиронлари;
  • Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар;
  • Ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шасхларга ажратилади.

Пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 25%:

  • 1941-1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларига тақдим этилади.

Ушбу компенсация пуллари иш ҳақ, пенсиялар ва нафақа тўланадиган муддатларда берилади.

Пенцияни базавий ҳисоблаш миқдори – 262 470 сўмни ташкил этади.

Телеграм каналимиз