Телеграм каналимиз

Чорвачилик ва фермерлик экспорти янгиликлари

Қирғизистондан Ўзбекистонга экспорт қилинаётган чорва моллари ва айрим қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини етқазиб бериш тўхтатилди. Маълумотларга кўра, бунга Қирғизистон ҳудудида нархларнинг кўтарилиб кетиши сабаб бўлмоқда.

2020 йил 19-ноябрда Қирғизистон ҳукумати томонидан «Қирғизистон Республикасидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини Евроосиё иқтисодий иттифоқи божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга вақтинчалик таъқиқ жорий этиш тўғрисида» ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, тирик қорамоллар, қўй, эчкилар ва бошқа чорвачилик маҳсулотларининг эспорти 6 ой мобайнида тўхтатилади. Бунга сабаб Қирғизистонда маҳсулотни етарли даражада етқазиб берилмаётганлиги ва гўшт маҳсулотларининг нархи ошиб кетаётганлиги бўлиши мумкин.

Сўнгги йиллар мобайнида Ўзбекистонга йирик шохли қорамоллар экспорти шиддат билан ўсиб бормоқда. Қозоғистон мамлакатимизга чорва молларининг экспортини тўхтатгандан сўнг, юртимизга асосий товарни Қирғизистон етқазиб бериб турган эди. 2019 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга жами 588 минг долларлик қорамол экспорт қилинган бўлса, бу кўрсатгич 2020 йилнинг 8 ойида 4 066 минг долларни ташкил этади. Ушбу статистикадан келиб чиқиб, чорвачилик маҳсулотлари Ўзбекистонга норасмий йўллар билан жўнатилаётганлиги тахмин қилинмоқда.

Шунингдек, Россияга помидор ва қалампир маҳсулотлари импорти тўхтатилди. Маълум бўлишича, Фарғона вилоятида етиштирилаётган сабзавотларда тобамовирус касаллиги аниқланибди. Эспертларнинг фикрига кўра, агар ушбу вирус иссиқхонага тушиб қолса, бутун ҳосилнинг ўлимига олиб келиши мумкин. Шу муносабат билан 26-ноябрь куни Федерация ҳукумати ушбу сабзавотларларни Россия ҳудудига олиб киришни таъқиқлаб қўйди.

Телеграм каналимиз