Телеграм каналимиз

Сергели автомобиль бозори приватизацияланмоқда

Ҳозирда Ўзбекистон ҳудудидаги деярли барча бозорлар давлат тасарруфида. Ушбу ҳолатни тузатиш ва савдо-сотиқни ривожлантириш мақсадида ҳукумат томонидан приватизация жараёнлари олиб борилмоқда.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг хабар беришича, шу мақсадда мамлакатдаги энг йирик савдо марказларидан бири Сергели автомобиль бозори приватизацияланмоқда.

Молиявий ҳисоботлада келтирилишича, ООО «ISTE`MOLDA BO`LGAN TRANSPORT VOSITALARI VA EHTIYOT QISMLAR SERGELI BOZORI» энг даромадли савдо муассасаларидан бири ҳисобланар экан.

2018 ва 2019 йилларда Сергели автомобиль бозорининг даромади 21,2 ва 28,2 миллиард сўмни ташкил этган бўлсада, унинг асосий қисми, яъни 12,7 ва 15,5 миллиард сўм солиқларни тўлашга сарфланган экан.

Ушбу икки йил мобайнида соф фойданинг фарқи нисбатан каттароқ маблағни ташкил этмоқда. 2018 йилда соф фойда 320,6 миллион сўм бўлса, 2019 йилда бу кўрсатгич 3,3 миллиард сўмга етди. Aктивлар рентабеллиги 0,34 фоиздан 0,54 фоизгача ўсиши кузатилмоқда.

Шунга қарамай, компаниянинг қарздорлиги 1,5 миллиард сўмни, савдо марказига берилиши лозим бўлган қарздорлик эса 3,7 миллиард сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, 2020 йилда автомобиль бозорининг қарзлари кескин ўсиб борди:

Телеграм каналимиз