Hamkorbank 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқароларига маиший техника, уй жиҳозлари, контракт тўловлари, даволаниш, тўй маросимлари, заргарлик буюмлари, таъмирлаш ва бошқа қонунда белгиланган ҳаражатлар учун истеъмол кредитларини қуйидаги шартлар асосида ажратади:
- Миқдори: BHM нинг 200 бароваригача;
- Муддати: 24 ойга қадар;
- Фоиз: 23%;
InfinBank кредит карталарини тақдим этмоқда
Зарур ҳужжатлар рўйҳати:
- Паспортлар нусхаси;
- Мижознинг 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома;
- Товар сотиб олиш ёки кўрсатилган хизмат тўлови учун ҳисоб-шартномаси;
- Кредит таъминоти ҳужжатлари (ЕКИҲнинг 50 баробаридан юқори бўлган кредитлар учун);
Аризалар истеъмолчи томонидан ҳужжатлар тўплами тақдим этилгандан сўнг, 5 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Гаров таъминотига қўйидагилар қабул қилинади:
- Кўчмас мулк (турар уй-жойлардан ташқари);
- Транспорт воситалари;
- Тилла буюмлар ёки қимматли коғозлар;
- Омонат маблағлари;
- Юридик шахс ва жисмоний шахс кафиллиги.
Кредит бўйича қўшимча талаблар:
- Ижобий кредит тарихи;
- Доимий даромад манбасининг мавжудлиги;
- Кредит учун зарур гаров таъминоти;
Тўлиқроқ маълумот учун банк сайти, телеграм канали ёки 0 800-1-200-200 рақамларига мурожаат этишингиз мумкин.