Телеграм каналимиз

Ҳамкорбанкдан янги истеъмол кредитлари

Hamkorbank 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқароларига маиший техника, уй жиҳозлари, контракт тўловлари, даволаниш, тўй маросимлари, заргарлик буюмлари, таъмирлаш ва бошқа қонунда белгиланган ҳаражатлар учун истеъмол кредитларини қуйидаги шартлар асосида ажратади:

  • Миқдори: BHM нинг 200 бароваригача;
  • Муддати: 24 ойга қадар;
  • Фоиз: 23%;

Зарур ҳужжатлар рўйҳати:

  • Паспортлар нусхаси;
  • Мижознинг 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома;
  • Товар сотиб олиш ёки кўрсатилган хизмат тўлови учун ҳисоб-шартномаси;
  • Кредит таъминоти ҳужжатлари (ЕКИҲнинг 50 баробаридан юқори бўлган кредитлар учун);

Аризалар истеъмолчи томонидан ҳужжатлар тўплами тақдим этилгандан сўнг, 5 иш куни ичида кўриб чиқилади.

Гаров таъминотига қўйидагилар қабул қилинади:

  • Кўчмас мулк (турар уй-жойлардан ташқари);
  • Транспорт воситалари;
  • Тилла буюмлар ёки қимматли коғозлар;
  • Омонат маблағлари;
  • Юридик шахс ва жисмоний шахс кафиллиги.

Кредит бўйича қўшимча талаблар:

  • Ижобий кредит тарихи;
  • Доимий даромад манбасининг мавжудлиги;
  • Кредит учун зарур гаров таъминоти;

Тўлиқроқ маълумот учун банк сайти, телеграм канали ёки 0 800-1-200-200 рақамларига мурожаат этишингиз мумкин.

Телеграм каналимиз