Эндиликда электрон рақамли имзо калитини масофадан туриб олиш имкони мавжуд.
Онлайн ЭРИ олиш учун қуйидагилар амалга оширилади:
- электрон ариза тўлдирилдирилиб, унга шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси илова қиланади;
- Давлат хизматлари кўрсатганлиги учун тўлов тўланади.
Юридик шахслар тўловларни банк тизимидаги ҳисобварақалари ёки карточкаларидан пул кўчириш орқали амалга оширишлари мумкин.
Давлат хизматлари маркази ходими томонидан 1 иш куни ичида идоралараро маълумотлар алмашинуви тизими орқали ариза берувчининг қуйидаги маълумотлари текширилади:
- Телефон рақам ва ID-картанинг ариза берувчига тегишли эканлиги;
- Ариза берувчининг ИНН си ва Давлат солиқ қўмитасидаги маълумотлар таққосланади.
Давлат солиқ қўмитаси ва МИМ томонидан кўриб чиқилган, маълумотлар тасдиқлангандан сўнг ЭРИ калити рўйхатдан ўтказилади ва сертификат тайёрлайнади. Сертификат реестрга киритилгач, истеъмолчига ЭРИ сертификати тақдим этилганлиги тўғрисида хабар юборилади.
Мурожаат этувчи ЯДИХП даги шахсий кабинети орқали сертификатни қабул қилиб олиши мумкин. Бунда истеъмолчи Эри сертификатини электрон шаклда юклаб олганлиги ҳақида Давлат Солиқ Кўмитасини хабардор этади.
Қуйидаги ҳолларда ЭРИ калит сертификатини берилмаслиги мумкин:
- ариза берувчининг шахси тасдиқланмаса;
- аризада нотўғри маълумотлар киритилган бўлса;
- тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса;
- ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар талабларга жавоб бермаса.
Бундай ҳолларда истеъмолчи Давлат хизматлари марказига мурожаат этиши лозим бўлади.