Телеграм каналимиз

Субсидия бериш муддати узайтирилди

Президентнинг “Ипотека кредити механизмларини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПФ-6126-сонли Фармони қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25-мартидаги 182-сонли қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра, субсидия олиш учун ариза топшириш муддати 2020 йил 31-декабрга қадар, тўлов муддати эса 2021 йил 1-июлга қадар узайтирилди.

Шунингдек, аҳоли талабларини инобатга олиб, эндиликда Молия вазирлигининг маблағлари ҳисобидан ипотека кредитлари хусусий пудрат ташкилотлари томонидан қурилган 1 хонали ҳамда хоналарга бўлинмаган ҳолда қурилган кватиралар учун ҳам ажратилишга руҳсат берилмоқда.

Бунда фуқароларга 1 хонали квартира сотиб олиш учун ипотека кредитлари бўйича давлат бюджетидан субсидия тўлаш кўзда тутилмоқда.

Аҳоли зич жойлашган ҳудудлардаги уй-жойга бўлган юқори талабни инобатга олган ҳолда, жорий йилда Андижон, Наманган, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида қўшимча 2 085 та субсидиялар ажратиш режалаштирилди.

Субсидия олувчи фуқаро даромадларини ҳисоблашда унинг ўзи, ота-онаси, хотини(эри) ва фарзандлари даромадлари йиғиндиси субсидия ажратиш бўйича белгиланган меъёрлардан кам бўлган тақдирда, бошқа жисмоний шахслар даромадларини ҳам қўшишга рухсат берилмоқда.

Президентнинг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4701-сон қарорига мувофиқ сотиб-олинадиган уй-жой қийматининг ипотека кредити энг кўп миқдоридан ошган қисми қарз олувчининг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида, тақиқланмаган бошқа манбаларда, шу жумладан шаҳарларда бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия ҳисобидан тўланиши белгиланди.

Телеграм каналимиз