Телеграм каналимиз

Почта хизматлари такомиллаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев «Почта хизматларини тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4921 сонли қарорини имзолади.

Қарорга мувофиқ, турли йўналишдаги почта алоқаларининг асосий вазифалари тасдиқланди. Масалан, почта хизматларини кўрсатишни янада ривожлантирш мақсадида маҳаллий ва хорижий компаниялар ҳамкорликида «сўнгги мил» хизмати жорий этилади.

Электрон тижорат бозорида ривожланиш нуқтаи назаридан почта алоқасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларини харидорларга онлайн сотиш ва етказиб бериш имкониятини яратадиган электрон савдо майдончаси ахборот тизимини яратиш;
  • логистика марказларини яратиш, почта хизматларини ривожлантириш, шу жумладан товарларни сақлаш ва етказиб бериш.

Бундан ташқари, молиявий хизмат турлари кенгайтирилади, хусусан, аҳолидан олинадиган тўловлар оширилади. Республиканинг чекка ва бориш қийин бўлган жойларида 1000 тагача почта алоқаси шахобчалари аутсорсинг асосида банк хизматларини кўрсатишни бошлайди.

Лойиҳалар:
2021 йил 1 февралга қадар онлайн савдо майдончасини ишга тушириш ва маҳсулотларни республикада ким ошди савдосида намойиш қилиш, етказиб бериш тизимини жорий этиш бўйича кўрсатма берилди.

2021 йил 1 апрелгача мижозлар жўнатмаларини қабул қилиб олишлари мумкин бўлган назорат пунктлари ишга туширилади. Келгуси йил охирига қадар уларнинг сони 150 тага етиши режалаштирилмоқда.

2021 йил 1 майгача почта алоқаси бўлимларида тўлиқ банк пластик карталари орқали хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилиши бўйича кўрсатма берилди.

2021 йил 1 июлдан бошлаб ауцорсинг асосида банклар номидан жисмоний шахсларга кредит олиш учун аризалар, кредит тўловлари ва юридик шахсларнинг кунлик савдо тушумларини қабул қилиш каби банк хизматлари почта тугунларида пайдо бўлиши белгилаб қўйилди.

Телеграм каналимиз