Телеграм каналимиз

Янги йилда қаерга бориш мумкин?

Янги йил аксарият катталар ва болаларнинг энг севимли байрамидир. Барча сабрсизлик, ҳаяжон ва қувонч билан тантанали кечанинг бошланишини кутишмоқда. Аммо кўпчиликни байрам бетакрор ўтиши учун қаерга бориш мумкин эканлиги қийнаб қўймоқда.

Шу мақсадда биз 2020-2021 йил янги йил тадбирлари ҳақида маълумот бериб ўтишга қарор қилдик.

Янги йил арчаси

Истиқлол кўчаси ва Миллий кутубхона олдидаги майдонда Янги йил арчаси, ёш болалар ўйин майдонлари ўрнатилган. Бу ерда ҳар куни 10 январгача турли концерт ва шоулар ўтказилиши режалаштирилган.

«Ашхобод» боғи

Тошкентдаги «Ашхобод» боғи 12 гектар майдонни эгаллаган. Бу ерда мамлакатдаги энг баланд чархпалак жойлашган бўлиб, унинг ҳар бир кабинаси кондиционер билан таъминланган. Кириш қисми эса юлдуз шаклидаги фаввора ва тойчоқлар подасни безатилган. Ушбу боғ янги йилни нишонлаш ва вақтни қувноқ ўтқазиш учун ажойиб жой бўлиши мумкин. 37 атракционни ўз ичига оладиган чипталар нархи 100 сўм.

«Морозка» спектакли

Агар анчадан буён фарзандингизни спектаклга олиб боришни ният қилиб қўйган бўлсангиз, «»Морозка» янги йил спектакли сиз учун. Шов Ўзбекистон Ёшлар Давлат кинотеатрида бўлиб ўтади. Чипталар нархи 27 500 -33 00 сўм.

«Қарсилдоқ» балети

Агар сиз дўстингиз, турмуш ўртоғингиз ва ҳамкасбларингиз билан вақтни чоғ ўтқазишни истасангиз, Чайковскининг «Қарсилдоқ» балетига ташриф буюринг. Ушбу балет Навоий номидаги DAKT театрида бўлиб ўтади. Чипталар нархи 55-110 минг сўм.

Pepsi New Year Holidays 2021

Пепси ичимлиги ва хурсандчилик ихлосмандалари учун Pepsi New Year Holidays 2021 фестивали мос. 24-декабрдан 3-январга қадар Pepsi in Central Park фестивали қатнашишингиз мумкин. Пойтахтнинг таниқли юлдулари билан шоу дастури, TikTok зоналари, болалар учун аниматорлардан мастер-класс дарслари ва энг муҳими 1000 кг ли оливье салати. Чипталар нархи 55-75 000 сўм.

«Янги йил маскаради» спектакли

Навоий номидаги DAKT театрида яна бир спектакл – «Янги йил маскаради». Руслан Шерезданов томонидан режиссиерлик қилинган ушбу спектакл ўзининг мусиқий чиқишлари билан лол қолдирилиши кутилмоқда. Чипталар нархи 55-110 минг сўм.

Телеграм каналимиз