Телеграм каналимиз

Эндиликда суғурта полисини электрон шаклда олиш имкони бўлади

14- декабрда Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 780-сонли қарори қабул қилинди.

Қонунга мувофиқ, 2019 йилдан буён амал қилаётган Транспорт воситалари эгаларини мажбурий суғурта қилиш бўйича ягона ахборот тизими доирасида реализация қилиш белгиланган.

2021 йил 1 июлга қадар Молия вазирлигининг Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармасига ягона ахборот тизими доирасида электрон полисларни сотиш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича ахборот модулларини суғурта компаниялари ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг маълумотлар базалари билан интеграциялашган ҳолда жорий қилиш топширилди.

Ҳужжатда Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича электрон полисни сотиш, расмийлаштириш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш қоидалари тасдиқланган:

  • мажбурий суғурта қилиш бўйича электрон полисни сотиш, ўзгартириш ва муддатидан олдин тўхтатиш тартиби;
  • суғурталанувчи ва суғурта ташкилотлари ўртасида электрон ахборот алмашинуви;
  • электрон турдаги мажбурий суғурта шартномаси тузилганлиги тўғрисида хабарнонома;
  • хабарнома мазмунига қўйиладиган талаблар.

Электрон полис қоғоз шаклидаги шартномага (полисга) тенглаштирилади ва бир йил муддатга расмийлаштирилади.

Суғурта ташкилотлари томонидан хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудида вақтинча фойдаланилаётган транспорт воситалари эгалари билан электрон полисни расмийлаштиришга тақиқланади.

Телеграм каналимиз