Доллар купюрасининг барчамизга маълум $1, $2, $5, $10, $20, $50 и $100 қийматлари мавжуд. Аммо ҳақиқий долларни қандай ажратиш мумкин?
Статистика кўра, аксариятлар ҳолатларда $100 соҳлаштирилади. Шунинг учун банк ходимлари $100 да президент Бенджамин Франклин тасвирланганлигини эслаб қолишни тавсия этади. Ҳақиқий купюра зиғир ва пахтадан тайёрланганлиги туфайли сув ва қўёш таъсирида ҳам асл кўриниши йўқотмайди, шунингдек, қоғоз соҳтасига нисбатан майинроқ бўлади.
2009 йилдан бошлаб 100 долларлик купюра янги модификацияда чиқариш бошланди:
Бундан ташқари, $100 купюранинг янги кўринишида хафсизлик кўк лентаси ва рангини ўзгатирувчи сиёҳдон мавжуд. Ниҳоят, купюра серия рақамларини текширишни унутмаймиз.
Қуйида 100 доллар купюрасидаги белгилар билан танишамиз:
- Сувли белги (Бенджамин Франклин тасвири);
- 3D ҳимоя лентаси;
- Банкнотанинг оч-кўк ранги
- Озодлик белгиси, Мустақиллик декларациясидан сўзлар ва перо;
- Рельефли босма;
- Банкнота қиймати;
- Сиёҳдон расми, банкнота бурилганда қўнғироқча белгиси йўқолади;
- АҚШ Молия вазири имзоси;
- 100 ва USA сўзлари такрорланиб ёзилган ҳимоя ипи;
- Бенжамин Франклин портрети
- 11 белгидан иборат банкнота серияси
- Олтин ранг 100 сони
- Индепенденс Холл биносининг орқа томон фасади расми
Муомаладаги барча доллар купюралари қуйидагича кўринишга эга:
Сиз 0.5 долларлик купюра хам борлигини билармидингиз?
Қуйида ярим доллар банкнотаси қандай кўринишида бўлиши билан танишингиз мумкин:
500, 1 000, 5 000 ва 10 000 долларлик купюралар ҳам бор, аммо улар муомалада ишлатилмайди. Бунга сабаб 1969 йилда чиқарилган АҚШ қонунлари бўлиб, у катта 500 ва ундан катта номиналдаги купюраларни аҳоли орасида ишлатилишини тақиқлайди.
Энг катта купюра эса 100 000 доллардир. У фақатгина АҚШ Федерал заҳира тизими банклари орасидагина ишлатилади