Эндиликда, агар биринчи SIM-карта 2019-йил 1-ноябрга қадар рўйҳатдан ўтган бўлса, иккинчисини бепул рўйхатдан ўтқазиш имкони мавжуд.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 847-сон қарорига мувофиқ IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш уларни чакана сотиш билан шуғулланадиган тадбиркорлар томонидан амалга оширилади. Бунда ҳолатда қурилмаларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш санаси таъсир этмайди.
Агар абонент биринчи SIM-картани 2019-йил 1-ноябрга қадар рўйҳатдан ўтқазган бўлса, иккинчисини бепул рўйхатдан ўтқазиши мумкин. Бунининг учун рўйхатдан ўтказувчи ёки тизим операторига шахсан мурожаат қилиш керак бўлади. Рўйхатдан ўтиш жараёни уч соат ичида амалга оширилади.
Товарлар мамлакатга божсиз олиб кириш миқдоридан кўпроқ олиб кирилган ҳолатларда, божхона тўловлари тўлангандан сўнг рўйхатдан ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда IMEI-ни рўйхатдан ўтказиш 2019 йил декабрда пуллик этиб жорий қилинган эди. Бироқ, 2020 йил мобайнида мамлакатга олиб кирилган мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари тез-тез учраб турди. IMEI ни рўйхатдан ўтказиш тизими йўлга қўйилгач мобил телефонларнинг қонуний импорти кескин кўтарилди.
Телефонингиз IMEI рўйхатдан ўтканлигини uzimei.uz сайти орқали текшириб олишингиз мумкин.