Соғлом ҳаёт тарзини олиб боришда «Оила бюджети» тушинчаси ҳақида маълумотга эга бўлиш ва уни тўғри тақсимлаш жуда муҳимдир. Шу мақсадда биз ушбу мақоламизда оила бюджетига алоқадир кўплаб саволларга жавобларни акс эттирдик.
Оила бюджети – бу оилага бир ой давомида келиб тушадиган эр ва хотин, шунингдек бошқа оила аъзоларининг маоши, турли ҳил ёрдам пуллари ва бошқа даромадларнинг умумий йиғиндисидир.
Оила бюджети муҳимми?
Бюджетни режалаштириш орқали оиланинг даромад ва харажатларини тўғри ҳисоб-китоб қилиш мумкин. Бундан ташқари, ушбу жараёнда ҳар бир оила аъзоси иштирок этиши билан анчагина маблағ тежалади. Агарда сиз фарзандларинигизни келажакда соғлом ҳаёт тарзини юритишини истасангиз, энг аввало, уларга ўз амалаётингиз билан ўрнак бўлинг.
Тўғри шакиллантирилган оила бюджети билан сиз нималарга эришасиз:
- Ортиқча харажатларни қисқартиришга. Статистикага кўра даромад ва харажатларининг ҳисобини юритмайдиган кўпчилик одамлар ишлаб топадиган пулларига қараганда кўпроқ харажат қиладилар. Бюджетни юритиб бориш ўз маблағларингизни назорат қилишга ва ортиқча харажатларни сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради.
- Мақсадларга тезроқ эришишга. Ҳаражатларингизни тўғри тақсимлаш орқали сиз келажак харидларингиз ёки мақсадларингиз учун маблағ йиғиб қўйишингиз мумкин. Масалан: рўзғорингизга зарур бўлган кир ювиш машинаси сотиб олишни истасангиз, унга пул йиғиб боринг.
- Кераксиз харидлардан озод бўлишга. Вақт ўтиши билан сиз режангизга тўлиқ амал қилишни ва харажатларни керагидан оширмасликни ўрганиб оласиз. Бу сизни сотувчилар ва рекламалар томонидан жалб қилинадиган кутилмаган харидлардан ажойиб тарзда химоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, оила бюджетини режалаштирган одам бирор буюмни дарҳол сотиб олиш учун қимматбаҳо кредитлар ва қарзларни олмайди.
- Қарзлардан тезроқ қутиласиз. Агар сизни катта миқдордаги қарзлар қийнаб қўйган бўлса, оила бюджети мақсадларга эришиш учун қайси харажатларни қисқартириш мумкинлигини аниқлашга ёрдам беради.
- Молиявий хавфсизлик билан таъминланишга. Сизнинг бюджетингиз кутилмаган ҳолатлар учун хавфсизлик ёстиғи бўлиши мумкин. Қора кун учун сақлаб қўйилган маблағ қийин вазиятларни ягона ечим бўлиши мумкин.