Телеграм каналимиз

Ичимлик суви ва оқова суви таъминоти нархлари оширилди

«Тошкент Шаҳар Сув Таъминоти» МЧЖ матбуот хизматининг хабар беришича 2021 йил 24 январдан бошлаб Тошкент вилояти ҳудудида ичимлик ва оқова сув таъминоти хизматлари янги тарифлари бўйича ишга туширлади. Ушбу ўзгаришларнинг асосий мақсади:

  • кредит қарзларини камайтириш;
  • лойиҳаларни амалга ошириш;
  • ташқи қарзларни ўз вақтида тўлаш;
  • тармоқлар ва қурилмалардаги носозликларни ўз вақтида бартараф этиш.

Янги тарифларга кўра, 1 м3 ичимлик суви нархи:

  • аҳоли, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун – 400 сўм (310 сўм бўлган эди);
  • тижорат ташкилотлари учун – 1000 сўмни (730 сўм бўлган эди) ташкил этади.

Оқова суви хизмати учун:

  • аҳоли, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун – 350 сўмга (250 сўм бўлган эди);
  • тижорат ташкилотлари учун – 820 сўмга кўтарилди (460 сўм бўлган эди).
Телеграм каналимиз