Эндиликда, Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларининг ҳар бирига халқ муаммоларини ечиш йўлида 2 миллиард сўм миқдорда пул ажратилади.
Маълум бўлишича, мазкур йилда давлат томонидан Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари ихтиёрига бюджет тушумининг орттириб бажарилган қисмидан 120 миллиард сўм маблағ берилади. Тошкент шаҳри туманлари депутатлари эса 100 миллион сўм миқдоридаги маблағларни йўналтириш имконига эга бўлишади.
Ушбу чора-тадбирларнинг асосий мақсади депутатларнинг сайловчилар томонидан келиб тушган сўровларни янада қулайроқ ва муваффақиятлироқ ҳал этишини таъминлашдир. Фуқаролар депутатларга кўчаларнинг таъмирланиши, симёғочларни алмаштирилиши, ичимлик суви ва газ муаммолари билан мурожаат этишади.
Бироқ, депутатда бу каби алоҳида муаммолларни ҳал этиш учун сўров, илтимос ва мурожаат киритиш ҳуқуқи бор холос. Депутатларда жойида аниқлаган муаммони тезда бартараф этиш учун маблағни йўналтириш имкони йўқ. Шунинг учун давлат томонидан ушбу тизим йўлга қўйилди. Кейинчалик эса тизим барча Олий Мажлис депутатларига ҳам қўлланиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги матбуотининг хабар беришича, туманлар маҳаллий бюджети тушумларининг орттириб бажарилган қисмидан маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш учун ҳар бир маҳалла фуқаролари йиғини раисларига 50 млн. сўм ажратилади. (519 та маҳалла 26 млрд.сўмни ташкил этади).
2021 йил Давлат дастури муҳокамага қўйилди
2021 йилги Давлат дастури лойиҳасидан қандай ижтимоий ўзгаришлар ўрин олди?