Телеграм каналимиз

Тошкентда алоҳида йўлаклар ташкил этилади

Тошкент шаҳрида автобус, йўналишли такси, тез тиббий ёрдам, ўт ўчирувчи машиналар ҳаракати учун 10 та кўчаларда алоҳида йўлаклар ташкил этиш режалаштирилмоқда.

1.  Бобур кўчаси (Халқаро аэропорт бекатидан Сеул кўчаси кесишмаси);

2.  Фурқат кўчаси (Сеул кўчасидан Ислом Каримов кўчаси кесишмаси);

3. Кичик ҳалқа айланма йўли (Шота Руставели кўчасидан Фарход кўчаси кесишмаси);

4. Фарход кўчаси (Кичик ҳалқа айланма йўлидан Лутфий кўчаси кесишмаси);

5.  Лутфий кўчаси (Фарход кўчасидан Муқимий кўчаси кесишмаси);

6. Муқимий кўчаси (Лутфий кўчасидан Шота Руставели кўчаси кесишмаси);

7. Фарғона йўли кўчаси (Қўшкўприк кўчасидан Қўйлиқ ота кўчаси кесишмаси);

8. Истиқбол кўчаси (Нукус кўчасидан Шаҳрисабз кўчаси кесишмаси);

9.  Ахмад Дониш кўчаси (Тошкент ҳалқа айланма йўлидан Нурафшон кўчаси кесишмаси);

10.  Себзор кўчаси (Нурафшон кўчасидан Абдулла Қодирий кўчаси кесишмаси)га қадар алоҳида йўлаклар ажратиш кўзда тутилмоқда.

Ушбу йўлларни ажратишнинг асосий мақсади автобусларни тирбиндликка тушиб қолишини олдини олиш ва уларни ўз вақтида манзилга етиб боришини таъминлаш. Шу билан бир қаторда,  автобусларни ҳаракатланиш вақтида бошқа енгил машиналарга ҳалақит қилмасликларини имкон яратиш.

Шунингдек, ажратилган махсус йўлаклар фавқулоддаги хизмат машиналари, яъни тез тиббий ёрдам ва ўт ўчириш транспорт воситаларининг ҳаракатланишига ҳалақит бермаслик учун ташкил этилмоқда.

Махсус йўлларда шахсий транспорт воситаларини бошқариш таъқиқланади. Йўналишли такси, махсус такси хизматлари ҳамда велосипед орқали ҳаракатланувчилар белгиланган қоидаларга асосан мазкур йўллардан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Телеграм каналимиз