Телеграм каналимиз

UFC 257: Конор МакГрегор ва Дастин Порье жангини качон ва қаерда кўриш мумкин?

2021 йил 23 январь (Тошкент вақти билан 24 январь 05:00 да) куни аралаш жанг санъати бўйича ўтказилиши кутилаятган UFC 257 турнирида Ирландиялик Конор МакГрегор ва АҚШлик Дастин Порьенинг иккинчи жанги бўлиб ўтади.

Жангчилар ороли (БААнинг Абу-Даби яқинидаги Яс оролида) «Flash Forum» стадионида 2021 йил 23 январь куни UFC 257 турнири бўлиб ўтади. Турнирни енгил вазнда (70,3) бўладиган Конор МакГрегор ва Дастин Порье ўртасидаги жанг якунлайди.

Конор ва Дастин Порье жангини UFC пуллик трансляциялари орқали UFC Pass, ESPN+ орқали ёки UzreportTV да 24 январь соат 05:00 да жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин. Жангларни такроран 24 ва 25 январь кунлари соат 21:00 UzReportTVда томоша қилишингиз мумкин.

Дастин Порье 31 ёшда бўлиб, шу пайтгача аралаш жанглар бўйича енгил вазнда (70,3 кггача) 26 марта ғалаба қозониб, 6 мағлубиятга учраган. Охирги жангида Ден Хукерни мағлубиятга учратган бўлиб, ўзининг юқори бокс техникаси билан кўпличиликка танилган.

Конор МакГрегор 32 ёшда бўлиб, 26 та жанг ўтказган, 22 марта ғалаба қозониб, 4 марта мағлуб бўлган. Охирги жангини 2020 йил январида Дональд Серронега қарши ўтказиб, биринчи раунддаёқ ғалаба қозонганди.

UFC 257 турнирида қуйидаги жанглар бўлиши режалаштирилган:

Асосий кард:

  • Конор Макгрегор — Дастин Порье
  • Марина Родригес — Аманда Рибас
  • Брэд Таварес — Антонио Карлос кич.
  • Джессика Ай — Джоанн Калдервуд
  • Махмуд Мурадов — Эндрю Санчес

Бошланғич кард:

  • Мэтт Фревола — Арман Царукян
  • Шейн Бургос — Хаким Даводу
  • Марчин Прахно — Халил Ронтри

Телеграм каналимиз