Телеграм каналимиз

2021 йил учун асосий финтех тенденциялари – Forbes

Асосий финтех трендлар - Форбес экспертлари
Финтех

Forbes экспертларининг 2021 йил учун асосий финтех трендар хақида экспертлар фикрини бир жойга жамлабди. Уларга кўра, молиявий технологияларни ривожлантиришнинг асосий тенденциялари, авваламбор, соҳанинг ривожланишига таъсир қилади.

1.Операцияларни янада фаолроқ рақамлаштириш.

Aнъанавий молиявий молия институтлари ўрта ва бек офис амалиётларини бирлаштириши ва автоматлаштириши керак, бу анча чуқур, мураккаб ва қиммат жараён.

2.Жараёнларни роботлаштирилган автоматлаштириш.

Инсон ресурсларига кетадиган пулни тежаш, фирибгарлик ва амалиётда юз берадиган хатоларнинг олдини олиш, тўловларга чегирмалар олиш имконини беради.

3.Мобил тўловларнинг хилма-хиллиги.

Бизнесга иложи борича кўпроқ тўлов имкониятларига эга бўлиш, шунингдек мижозлар орасида энг истиқболли ёкиэнг кўп талабга эга бўлган ечимларга сармоя киритиш тавсия қилинади.

4.Молия институтлари билан ҳамкорлик.

Бу ерда янги нарса йўқ: молия институтлари финтех компаниялари билан ҳамкорлик қилиш орқали, уларни технологиясидан фойдаланиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, финтех компаниялари ёрдами билан мижозлар базасини кенгайтириш ва кўпроқ фойда олиш учун ҳамкорлик қилиш мумкин бўлади.

5.Харажатларни минималлаштириш.

Мижозларнинг оммавий тарзда рақамли хизматларга ўтиши муносабати билан, банклар ёлланма ишчи кучидан ва мавжуд технологик базадан енг самарали фойдаланиши керак. Харажатларни камайтиришни таклиф қиладиган кўплаб янги финтех йечимларни кутиш мумкин.

6.Технология гигантлари томонидан рақобат тобора ортиб бормоқда.

Бу анъанавий банклар учун бугунги кунда асосий таҳдид ҳисобланади. Тез орада ижтимоий тармоқлар ва агрегаторлар ҳам ўз фойдаланувчиларига зарур молиявий хизматларнинг аксариятини таклиф қилишлари мумкин бўлади. Шундан сўнг ҳозирги банклар билан нима содир бўлишини ҳеч ким билмайди.

7.Киберхавфсизликка эътибор.

Компаниялар ва фойдаланувчилар кибер ҳавфсизлик қоидаларига риоя қилишлари ва асосий таҳдидлардан хабардор бўлишлари шарт.

8.Aндеррайтинг учун реал вақтда маълумотларни тўплаш.

Бир неча ойлик локдаунлардан сўнг анъанавий ретроспектив кўрсаткичлар қарз олувчининг кредитга лаёқатини тўлиқ баҳолай олмайди.

9.Ҳақиқий вақтдаги молиявий маълумотлардан фойдаланиш

Финтех компанияларига истеъмолчиларга ва кичик корхоналарга ўзларини тиклаб олишлари учун керак бўлган капиталдан фойдаланиш имкониятини беради.

Хулқ-атвор билан боғлиқ технологияларга урғу бериш. Банклар мижозлар тўғрисида максимал маълумотга эга бўлиши керак. Шу сабаб, улар мижозларнинг хулқ-атвор тўғрисида маълумотларни тўплаш учун сунъий интелектдан фойдаланадилар, бу эса жараёнлар ва тизимларни такомиллаштиришга ёрдам беради.

ЎқингБуюк Британиянинг регулятори криптовалюта сармоядорлари “барча пулларини йўқотиши” мумкинлигидан огоҳлантирди

Телеграм каналимиз