Телеграм каналимиз

AnorBank дебет ва кредит карталарини тақдим этди

«Anor Bank» томонидан «TRIA» дебит ва «ANOR» кредит карталари қуйидаги шартлар асосида тақдим этилмоқда:

TRIA картаси:

  • Ҳар бир хариддан 25% фоиз кеш-бек;
  • Йиллик устама 10% ;
  • БҲМнинг 20 баробаригача оverdraft.

ANOR кредит карталари:

  • Муддати: 12 ой;
  • Миқдор: 10 миллион сўмгача;
  • Гаров ва кафилларсиз берилади.

Картани олиш учун қандай шартлар мавжуд?

  • 21 ёшдан 60 ёшгача фуқароларга тақдим этилади;
  • Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлиши зарур;
  • Уяли телефоннинг ва қўшимча алоқа қилувчи рақамнинг мавжуд бўлиши лозим;
  • Даромаднинг етарлилиги керак;
  • Салбий кредит тарихи йўқ бўлиши лозим.

Картани олиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

Онлайн рўйхатдан ўтиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлса кифоя.

Картани расмийлаштириш қанча туради?

Расмийлаштириш ва етказиб бериш Банк томонидан бепул амалга оширилади.

Муддатли тўлов картаси учун минимал ва максимал чегара қанча?

Турли хил мижозлар учун чегара даромадга қараб 1 дан 10 миллион сўмгача миқдорни ташкил қилади.

Қўшимча маълумотни расмий сайт ёки ушбу рақам +998 55 503-00-00 орқали олишингиз мумкин.

Телеграм каналимиз