2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида кутилаётган ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:
Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, жарималар, ҳамда стипендиялар миқдори оширилади
2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ходимларининг иш ҳақи, ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади. Шунингдек, БҲМ га боғланган маъмурий ва бошқа жарималар миқдорлари ҳам кўтарилади.
2021 йил 1 февралдан бюджет ташкилоти ходимларининг ойликлари 10% га оширилади
Вилоятлар марказларида туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатиш бошланади
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сонли “Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига кўра:
- 2021 йил 1 февралдан барча вилоятлар марказларида
- 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб эса — бутун республика ҳудудида туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари кўрсатилади.
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари қуйидагилар ўрин олди:
- боланинг ота-онаси ёки васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки уларнинг яқин қариндошларига ёхуд ота-онасидан бири ваколат берган бошқа шахсларга туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома бериш;
- туғилганликни қайд этиш;
- поликлиникага ҳисобга қўйиш;
- бир марталик нафақа пулини олиш;
- болани отаси ёки онаси ёҳуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатда турган манзили бўйича рўйхатга қўйиш;
- болани давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматларини қамраб олади.
Экспортолди молиялаштириш жараёни йўлга қўйилади
2021 йил 1-феральдан бошлаб экспортчи ташкилотлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан экспортолди молиялаштирилади. Бу Президентнинг 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4949-сон “2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланиб қўйилди.
Бундан ташқари, 2021 йил 1 февралдан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг олиб чиқилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради.
Нефт маҳсулотларининг солиқ ставкалари оширилади
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонунига асосан бир қатор нефт маҳсулотларига солиқ ставкалари оширилади.
1-февральдан бензин нархи қандай ошиши билан қуйида танишинг
Судьяликка номзодлар имтиҳони Интернет тармоғида онлайн ёритиш тартиби амалга киради
Cуд тизимидаги коррупция ҳолатларининг олдини олиш, суд тизими фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида:
- имтиҳон жараёнларини Интернет тармоғи (веб-сайт) орқали онлайн тарзда ёритиб борилади;
- судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастурни ишлаб чиқилади;
- судья фаолияти электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминловчи тизим йўлга қўйилади.