Телеграм каналимиз

Автотураргоҳлар солиқ ставкаси белгиланди

Давлат солиқ қўмитаси томонидан автотураргоҳлар учун умумий тўлов белгиланди.

Солиқ кодексига киритилган ўзгаришлар кўра (419 модда 4-банди) 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб автотураргоҳлар солиқ ставкаси кадастр қийматининг 0,23 фоизи миқдорида ҳисобланади. Масалан автотураржойнинг кадастр қиймати 11 миллион сўм бўлса, шундан 0,23 фоиз ставкада 25 минг 300 сўм йиллик солиқ тўланади. Эндиликда, автотураргоҳлар рўйхатга олинади ва уларнинг алоҳида кадастр рақами ва ҳужжатлари расмийлаштирилади.

Илгари кўп қаватли уйларга узвий боғлиқ бўлган автотураргоҳлар солиқ ставкаси 2 фоизни ташкил этарди. Янги ўзгаришларга кўра солиқ миқдори 9 баробарга пасайтирилди.

Шунингдек, аҳоли гавжум жойларда тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган автотураргоҳлар юридик шахс сифатида рўйхатга олинади. Улар учун назорат касса техникасиўрнатилади.

Автотураргоҳда истеъмолчига назорат касса техникасидан харид чеки бермаслик 5 миллион сўм миқдорда жарима билан жазоланади.

1 миллиард сўмдан ошмаган автотураргоҳлардан айланмадан олинадиган солиқлар, 1 миллиард сўмдан даромади юқори бўлган ҳолатларда белгиланган тартибда ҚҚС, фойда солиғи ва бошқа солиқ ва тўловларни тўлаш тизимига ўтказилиши тайинланди.

Бундан ташқари, ҳозирда жисмоний шахсларга тегишли бўлган гаражлар ҳам ер солиғи ва мол-мулк солиғига тортилмоқда.

Бироқ қуйидагилар бундан мустасно:

  • турар жой ҳовлисида ўзининг автомашинаси учун жойни ободонлаштиришга қарор қилган жисмоний шахсларга;
  • юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларини сақлаш хизматидан (пулли авто тураргоҳ) фойдаланувчи жисмоний шахсларга. Бундай ҳолатда юридик шахс солиқ тўловчи ҳисобланади.
Телеграм каналимиз