Телеграм каналимиз

Банк хизматларидан ID-карта ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси ёрдамида фойдаланиш мумкин

2021 йил 26 январ кунидан бошлаб “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 3285-сон қарорига мувофиқ эндиликда банк хизматларидан ID-карта ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси ёрдамида ҳам фойдаланиш мумкин.

7 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги тегишли ўзгартиришлар банк хизматларини янада такомиллаштириш, шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини тақдим этиш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 19 июндаги Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш ва тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 389-сонли қарорининг 6-бандига кўра янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми берилган.

Шунингдек, 2021 йилдан бошлаб Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID–карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6065-сонли Фармонига асосан идентификация ID-карталарини бериш тизими жорий этилган.

Телеграм каналимиз