Телеграм каналимиз

Металлолом сотувидан қанча даромад олса бўлади?

АО «Узметкомбинат» завод раҳбариятининг қарорига биноан фуқаролар томонидан етказиб берилаётган ҳар бир килограмм металлолом учун 1200 сўм миқдорида ягона нарх белгиланди.

Эндиликда, металлом орқали ҳам мўбайгина даромад олиш мумкин бўлади. Оддий фуқаро 1000 кг металлолом эвазига 1,2 миллион сўмгача маблағ олади:

  • 1000 кг — 1,2 млн сўм;
  • 10 000 кг — 12 млн сўм;
  • 100 000 кг — 120 млн сўм.

Шунингдек, юридик шахсларга олинган металлолом миқдорига қараб қуйидаги тартибда бонуслар тақдим этилади:

  • 500 тоннадан 1000 тоннагача етказиб бериш учун сотиб олиш нархининг 5% миқдорида;
  • 1001 тоннадан 1500 тоннагача етказиб бериш учун сотиб олиш нархининг 10% миқдорида;
  • 1501 тоннадан ортиқ металлолом учун сотиб олиш нархининг 15% миқдорида қўшимча равишда тўланади.

«Ўзметкомбинат» AЖ металлоломни қайта ишлайди ва истеъмол товарларининг кенг ассортиментини, шу жумладан базалт асосидаги иссиқлик изоляция материаллари, пўлат сим ва арматура, сирланган пўлат буюмлар, пайвандлаш электродлари, тиканли симлар ҳамда бошқа кўплаб турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзметкомбинат» AЖнинг бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3277-сонли қарорига биноан «Ўзметкомбинат «AЖ мамлакатдаги металлоломларни қабул қиладиган ягона ташкилотдир. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда рухсатсиз корхона ва ташкилот томонидан металлолом чиқиндиларини, рангли металлар ва парчаларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва сотиш қоидаларини бузиш таъқиқланган. Бунда, металл парчалари мусодара қилинади ва фуқаролар БҲМ 10 бараваридан 50 бараваригача (10 баравар – 2 450 000 сўм, 50 баравар – 12 250 000 сўм) жарима қилинади.

Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида «Бинар металлар» раҳбарияти ягона алоқа марказини яратди. Call-центр душанбадан шанбагача соат 9:00 дан 18:00 гача ишлайди.

Aгар сиз металлоломни ҳудудий идораларга етказиб беришда муаммоларга дуч келсангиз, +998 (91) 190-30-07 рақамига қўнғироқ қилинг. Қўшимча маълумотни эса +998 (55) 501 -07-07 рақами, телеграм канал ёки инстаграм орқали олишингиз мумкин.

Телеграм каналимиз