Телеграм каналимиз

Микрокредит банкдан истеъмол кредити шартлари билан танишинг

    Истеъмол кредити 18 (ўн саккиз) ёшга тўлган ва муомала лаёқатига эга, доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтган, шунингдек ўз фаолияти натижасида олинадиган даромадлар, ҳамда бошқа қонуний даромад манбаларга эга бўлган жисмоний шахслар (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет давлатлари фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар)га ажратилади.

    Истеъмол кредитлари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхона ёки ташкилотнинг банкдаги ҳисоб-варағига пул маблағларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

12 ойгача – йиллик 23 фоиздан кам бўлмаган миқдорда

24 ойгача – йиллик 24 фоиздан кам бўлмаган миқдорда

36 ойгача – йиллик 26 фоиздан кам бўлмаган миқдорда

    Кредит олувчиларга кредит маблағлари қуйидаги мақсадлар ва муддатларга ажратилади:

   1. Даволаниш харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 баробаригача 

  2. Тўй маросимларини ўтказиш харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробаригача 

 3. Автомобилларга газ баллонлари ўрнатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаригача  

 4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган дам олиш масканларида дам олиб даволаниш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баробаригача 

  5. Қуёш батареялари сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробарида 

 6. Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаригача 

  7. Яшаш шароитини яхшилаш мақсадида турар жойларга темир дарвоза, панжара, ёғоч-алюмин эшик-ромлар, сантехника жихозлари (ускуналари) сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробаригача  

  8. Уй томини ёпиш ва таъмирлаш (шифер, тунука, черепица, ёғоч ва бошқалар) сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробаригача  

  9. Уй хўжалигида фойдаланиш мақсадида сув насослари, электр генераторлари сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробаригача 

 10. Умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун замонавий мактаб формаларини (баҳор-куз ва қиш мавсумида кийиладиган) харид қилиш учун мактаб формаси нархининг 50 фоизигача бўлган миқдорда, яъни базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробаригача 

  11. Мебеллар, ошхона жиҳозлари, телевидео аппаратуралар, оргтехникалар, спорт анжомлари ва бошқа уй-рўзғор буюмлари сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробаригача 

 12. Махсус ўқув курсларида (ҳайдовчилик, ҳамширалик, чеварлик, тил ўрганиш ва бошқалар) ўқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробаригача 

 13. Сафарбарлик чақируви резерви хизмати тўловлари учун (Ўз.Рес.МВнинг  ““Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари” махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисида”ги шартномада меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг белгиланган баробари миқдоригача 

  14. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган мотоцикл ва мотомобил ҳамда скутерлар сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробаригача

     Банкка тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Паспорт асли кўрсатилган холда нусхаси тақдим этилади;
  • Иш жойидан даромадлари тўғрисида маълумотнома;
  • Қонунда белгиланган таъминот турларидан бирини тақдим этиши керак. 
Телеграм каналимиз