Молия вазирлигидаги вакант лавозимлар рўйҳати билан танишинг

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидаги 22 та бўш иш ўринлари рўйҳати эълон қилинди.

Номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари мумкин. Бунинг учун мавжуд вакант лавозимларни танланиб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этилади.

Молия вазири котибияти томонидан таклиф этилаётган иш ўринлари

  • Давлат молияси маълумотларини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси;
  • Протокол бўлими бошлиғи;
  • Протокол бўлими бошлиғи ўринбосари.

Давлат ички ва ташқи қарзи департаменти вакант лавозимлари

  • Департамент директори ўринбосари — Давлат қарзини жалб қилиш бошқармаси бошлиғи;
  • Ички давлат қимматли қоғозлари бўлими бош иқтисодчиси.

Агросаноат мажмуаси ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш молияси департаменти бўш иш ўринлари

  • Экология, атроф муҳит муҳофазаси, ўрмон хўжалиги ва агросаноат мажмуининг бошқа соҳалари молияси бўлими бошлиғи ўринбосари.

Арзон уй-жойлар қуриш давлат мақсадли дастурларини мувофиқлаштириш ва молия бозори воситаларини ривожлантириш департаменти бўш лавозимлари

  • Уй-жой давлат дастурларини мувофиқлаштириш, таҳлил ва мониторинг қилиш бўлими бош иқтисодчиси;
  • Уй-жой давлат дастурларини молиялаштириш бўлими бошлиғи;
  • Уй-жой давлат дастурларини молиялаштириш бўлими бош иқтисодчиси.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги

Давлат харидлари департаменти вакант иш ўринлари

  • Давлат харидлари соҳасида ахборот тизимларни такомиллаштириш ва ташқи ахборот тизимлари билан ўзаро алоқаларни таъминлаш бўлими бош инспектори;
  • Бюджет буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган давлат харидлари мониторинги бўлими етакчи инспектори;
  • Корпоратив буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган давлат харидлари мониторинги бўлими бошлиғи;
  • Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар томонидан амалга ошириладиган давлат харидлари мониторинги бўлими бошлиғи ўринбосари;
  • Мурожаатларни қабул қилиш шўъбаси «Call-center» бош инспектори.

Тўловлар ва молиявий ресурсларни бошқариш департаменти бўш иш ўринлари:

  • Валюта маблағларини бошқариш бўлими бош мутахассиси;
  • Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг молиявий мажбуриятларининг ижроси бўлими бош инспектори;
  • Хуқуқ тартибот органларига қарашли ташкилотларнинг юридик, молиявий мажбуриятларини рўйхатга олиш ва тўловларни амалга ошириш бўлими бош инспектори;
  • Бюджет ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бошлиғи ўринбосари;
  • Ғазначилик операцияларини мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси;
  • Ғазначилик операцияларини мониторинг қилиш бўлими бош инспектори;
  • Бизнес жараёнларини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси;
  • Бизнес жараёнларини мувофиқлаштириш бўлими бош инспектори.

Барча ҳужжатлар 2021 йил 17 февралдан 26 февралгача қабул қилинади.

Қўшимча маълумотларни расмий сайт, электрон почта ёки (998 71) 239-46-70 ушбу рақам орқали олишингиз мумкин.