Телеграм каналимиз

Ипотека банкдан тадбиркор аёллар учун кредитлар

«Ипотека банк» АТБ аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида хорижий валютада қуйидаги шартлар асосида фойдали кредитларни таклиф этмоқда.  

  • Муддати:
    • Айланма маблағларни тўлдириш учун – 12 ойгача;
    • Асосий восита сотиб олиш учун – 36 ойгача;
  • Фоиз ставкаси: йиллик 6%;
  • Миқдори: 300 минг АҚШ долларгача;

Кредит олиш учун топшириладиган ҳужжатлар: 

  • кредит олувчиларнинг аризаси;
  • паспорт нусхаси;
  • иш жойидан сўнгги 12 ой давомида олинган даромадлар ёки пенсия миқдори тўғрисида маълумотнома;
  • кредит таъминоти ҳужжатлари.

Таъминот турлари:

  • юридик ва жисмоний шахсларнинг кафиллиги;
  • банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати;
  • суғурта ташкилотининг суғурта полиси;
  • бошқа турдаги кўчар ва кўчмас мулк гарови;

Тўлиқроқ маълумот учун банк сайти ёки +998 (78) 150-11-22 рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм каналимиз