Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига “GfM Gruppe” орқали турли ташкилотларда тиббиёт, қурилиш, йўлсозлик, информацион технологиялари, логистика, қарияларни парвариш қилиш, металл конструкциялари ва бошқа техник соҳалари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 500 нафар номзодларни Германияга йўлламоқда.
Дастлаб, номзодларга бир пайтнинг ўзида касб ўргатилади ва ҳақ тўланадиган ишга жойлаштирилади. 6 ойлик синов муддати тугагач номзодлар тўлиқ ишга жалб қилинади. Иш вақти 8 соат, 3 сменади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- 18-27 ёшгача бўлиши;
- мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлиши;
- немис тилини камида В1, яъни мустақил мулоқот қилиш даражасида билиши;
- Германияда камида 3 йил муддат давомида меҳнат фаолиятини амалга оширишга тайёр бўлиши;
- одамларга нисбатан очиқкўнгил ва тез мулоқотга киришувчан бўлиши;
- соғлом ва судланмаган бўлиши лозим.
Номзодлар синовдан ўтмаган тақдирда, улар ўз маблағлари ёки суғурта харажатлари ҳисобидан Ўзбекистонга қайтарилади.
Россия фирмаларидан иш ўринлари
Қўшимча маълумотлар учун: 1282 (қисқа рақами) ёки 71 202-33-55, 71 200-00-61.
Қорақалпоғистон Республикаси – (61) 222-53-32, (61) 222-53-34;
Андижон вилояти – (95) 202-33-55;
Бухоро вилояти – (99) 708-49-98;
Жиззах вилояти – (72) 226-91-97, (72) 226-91-87;
Қашқадарё вилояти – (75) 224-05-25, (97) 311-70-20, (97) 770-04-92;
Навоий вилояти – (79) 224-11-60;
Наманган вилояти – (69) 227-94-64, (69) 227-97-27;
Самарқанд вилояти – (66) 233-24-00, (66) 233-53-00;
Сирдарё вилояти – (67) 225-55-59;
Сурхондарё вилояти – (76) 222-45-22;
Тошкент вилояти – (55) 900-33-10;
Фарғона вилояти – (73) 244-56-69;
Хоразм вилояти – (62) 224-12-35;
Тошкент шаҳри – (71) 202-33-55 (ички рақам 39).