2021 йил 3 мартда Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор ўтказди. Aҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида ипотека кредитлари учун олти ойлик имтиёзли давр жорий этилади.
“Қишлоқ қурилиш инвест” ва “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компаниялари томонидан 12 мингта уй, Молия вазирлиги тижорат банкларига жойлаштирадиган ресурслар ҳисобига 26 минг 500 та квартира, хусусий тадбиркорлар томонидан қурилаётган 8 мингта хонадон фойдаланишга топширилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда якка тартибдаги уй-жой қуриш учун 500 тагача, жами 6,5 мингта оилага кредит берилади.
Жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш лойиҳа ишлаб чиқилди. Унга кўра 2021 йилдан бошлаб янги тизим кучга киради ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
- қишлоқ жойларида уй-жой майдони квадрат метри 4 миллион сўмдан, шаҳарларда 5 миллион сўмдан ошмайди;
- уйсиз қолган ва қийин шароитларда яшаётган оилалар имтиёзли ижара уйлари билан таъминлаш тизими жорий этилади;
- давлат субсидиялари асосида туманҳларда ҳокимликлар томонидан уйлар сотиб олинади ва 5 йилгача «ижтимоий ижара» шаклида берилади;
- қишлоқ жойларда 8,3 минг, шаҳарларда эса 3,5 минг янги уй қурилади.
Ипотека шартлари қуйидагича соддалаштирилади:
- ипотека кредитлари 6 ойлик имтиёзли давр билан 20 йилга ажратилади. Бошланғич тўлов шаҳарларда 20% дан 15% гача камаяйтирилади;
- муҳтож оилаларга бошланғич тўловнинг 10% миқдорида субсидия тўланади;
- 5 йил давомида субсидиялар Тошкентдага 12 фоиз кредитларга, қолган вилоятларга 10 фоиздан ортиқ миқдорда тақдим этилади;
- имтиёзлар туфайли бошланғич тўлов икки бароварга камаяди.
Давлат томонидан уйлар қурилиши қўллаб-қувватланади:
- кўп қаватли уйлар фақат массив шаклида қишлоқларда камида 5 қаватгача, шаҳарларда 9 тадан ва ундан ортиқгача қурилади.
- ер ажратиш, инфратузилма яратиш, кредитлар фоизини пасайтириш орқали хусусий компаниялар томонидан қурилган уйларнинг нархи пасайтиради;
- уй-жойлар қишлоқ жойларида республика бюджети маблағи ҳисобидан, шаҳарларда маҳаллий ҳисобдан қурилади;
- уйлар қуриш учун ерлар вилоят ва шаҳар марказлари, ҳамда саноат тармоқлари ҳузуидан ажратилади;
- мактаблар, боғчалар, поликлиникалар, саноат объектлари бўлган ҳудудларда катта майдонларни яратиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқилади.
Давлат томонидан молиялаштириш кенгайтирилади:
- субсидияларга муҳтож 23,5 минг оила учун 1 триллион сўм ажратилади;
- аризаларни танлаш ва субсидияларни тўлаш жараёни автоматлаштирилади;
- субсидиялар учун аризаларни кўриб чиқиш муддати 20 кундан 7 кунгача қисқартирилади;
- кам таъминланган оилалар учун ижара ҳақининг бир қисмини қоплаш механизми жорий этилади.
Кимларга ва қандай тартибда ипотека кредитига субсидия ажратилади?
Бундан ташқари, якка тартибдаги уйларни қуриш учун ипотека кредитлари, шу жумладан кам таъминланган оилалар учун дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш учун маблағлар ажратилади.
Шунингдек, пандемия пайтида қурилиш компанияларига бериладиган имтиёзлар жорий йил охиригача узайтирилиши маълум қилинди.