Телеграм каналимиз

Март ойида қандай кунлар дам олинади?

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрамида дам олиш кунлари қуйидаги тартибда жорий этилди:

  • 6 март – шанба, фақат 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун иш куни;
  • 7 март – якшанба, барча учун дам олиш куни;
  • 8 март – байрам, барча учун дам олиш куни.

Наврўз байрамида неча кун дам олинади?

Президент қарори билан жорий йил Наврўз байрамида барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади.

Иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар Наврўз байрамида:

  • 20 март – шанба, барча ходимлар учун дам олиш куни;
  • 21 март – якшанба, Наврўз байрами;
  • 22 март – душанба, барча ходимлар учун дам олиш куни.

Эслатиб ўтамиз, 27 март – шанба куни барча ходимлар учун, жумладан ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар учун ҳам иш куни ҳисобланади.

Телеграм каналимиз