1-апрелдан ижтимоий нафақалар янги тартибда берилади. Ягона электрон ахборот тизими жорий этилиб, ҳар бир маҳалланинг ID ва ҳудудий чегаралари белигиланмоқда.
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг томонидан қарор қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, 1 апрелдан бошлаб кам таъминланган оилаларни аниқлаш, шунингдек, уларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими кучга киради.
«Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтириш» лойиҳаси 2019 йилда Сирдарё вилоятида синовдан ўтказилди. Тизимни тўлиқ ишга тушириш учун аҳолини ID-карталар билан таъминлаш керак бўлади.
Aриза топширилиб, керакли маълумотлар киритилгандан сўнг тўққизта вазирлик ва идоралар бир-бири билан электрон маълумот алмашиб боради: Давлат хизматлари агентлиги, Молия вазирлиги ва Пенсия таъминоти, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат персоналлаштириш маркази, Ички ишлар вазирлиги, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Халқ банки.
Бунинг учун бир нечта электрон ахборот тизимлари (ЕЭИС) ишга туширилади, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
- идентификация рақамлари (ID) ва барча маҳаллаларнинг ҳудудий чегаралари;
- ота-она ҳуқуқларидан маҳрум бўлган ота-оналар фарзандлари, уларни васийлик ва ҳомийликка олинганлиги тўғрисида маълумотлар;
- давлат ва нодавлат муассасаларидаги тарбияланувчилар тўғрисида маълумотлар;
- фуқароларнинг транспорт воситаларининг яроқлилиги ёки носозлиги тўғрисида маълумотлар.
Ушба маълумотларга асосланган ҳолда, тизим мустақил равишда мурожаат этувчига ижтимоий нафақа тайинлайди ёки рад етади.
Кам таъминланган оиланинг бир аъзосининг ўртача ойлик даромади энг кам иш ҳақининг 0,527 (393 минг сўм) миқдоридан ошмаслиги зарур.
Aриза қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
- агар ҳар бир оила аъзоси учун даромад 393 минг сўмдан ошса;
- агар меҳнатга лаёқатли ва меҳнат органларида ишсиз сифатида рўйхатга олинмаган оила аъзоси бўлса;
- агар 7 йил ичида ишлаб чиқарилган машина бўлса;
- икки ёки ундан ортиқ кўчмас мулк объекти мавжуд бўлганда;
- агар банк ҳисобварағида ёки қимматли қоғозларда энг кам иш ҳақининг 5 баробаридан ортиқ миқдорда жамғарма бўлса.
Бундан ташқари, энди таълим муассасасига ўқишга киришдан бошлаб, уни тугатишгача бўлган ўқув жараёнига оид барча ҳужжатлар ЕЭИСда шакллантирилади.
Ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам учун талаб қилинадиган ҳужжатлар сони қисқартирилди
“Aёллар дафтари”га кимлар киритилади?
Аҳолини уй билан таъминлаш мақсадиа имтиёзли ипотека кредитлар ажратилмоқда