Телеграм каналимиз

2021 йилда қанча ипотека кредити ажратилади?

Президентнинг 2021 йил 11-мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6186-сонли Фармонига асосан 2021 йилда 33 114 та квартира ва якка тартибдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари ажратилади.

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида 2021 йилда янги тартиб доирасида:

  • республика бўйича жами 33 114 та квартиралар ва якка тартибдаги уй-жойлар;
  • қишлоқ жойларда 8 336 та квартирадан иборат кўп қаватли арзон уй-жойлар;
  • фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 3 550 та квартирадан иборат кўп қаватли уй-жойлар қурилади.

Эндиликда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жорий этилган якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредитларни тақдим этиш тартиби бутун республика бўйича тарғиб қилиб борилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда 500 та, жами 6 500 та якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун кредитлар берилади.

Кредитлар қуйидаги шартлар асосида ажратилади:

  • Имтиёзли давр: 6 ой;
  • Муддати: 20 йилга қадар;
  • Миқдори: ипотека кредитининг энг кўп миқдорларидан ошмаган ҳолда;
  • Бошланғич тўлов: 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда.

Шунингдек, 2021 йил учун Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидияларнинг энг кўп миқдори тасдиқланди. Муҳтож фуқароларга 5 йил мобайнида фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан ошган қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидиялартақдим этилади. Субсидиялар якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.

Телеграм каналимиз