Юридик шахсларга Давр банкдан автокредит таклифи

Davrbank юридик шахсларга Ўзбекистонда ва хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар хариди учун қулай кредитлар таклиф этмоқда. Шартлар қуйидагича:

  • Муддати: 3 йилга қадар;
  • Миқдори: 20 миллион сўмгача;
  • Фоиз: йиллик 22,99%;
  • Имтиёзли давр: 3 ой.

Керакли ҳужжатлар:

  • қарз олувчининг шахсни тасдиқловчи ҳужжати;
  • кредит таъминотига тегишли ҳужжатлар;
  • 12 ойлик даромад ҳақидаги ва даромад солиғи ушлаб қолинганлиги тўғрисида маълумот, ИНПС кўрсатилган ҳолда;
  • кафил талаб этилганда, ундан ҳам ушбу ҳужжатлар талаб этилади.

Қўшимча шартлар:

  • Даврбанкда асосий депозит ҳисобига эга юридик шахс ёки якка тадбиркор
  • ижобий кредит тарихига эга бўлишлиги
  • расмий рўйхатдан ўтган ва ишлаш муддати 6 ойдан ошган бўлиши

Қўшимча маълумотларни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ёки ушбу рақам +998 (71) 207-40-40 орқали билиб олинг.

Арзон авиачипталарни қидириш