Anorbank кенг имкониятли Anorbank Merchant лойиҳасини ишлаб чиқди. Лойиҳага кўра банк ҳамкорлари ўзларига мос шартлар асосида даромадларини ошириб боришлари мумкин.
Лойиҳа қандай ишлайди:
- Anorbank ҳамкори истеъмолчиларни жалб қилади;
- Харидор ҳамкордан бўлиб тўлаш эвазига харид қилади;
- Мижоз Anorbank картаси билан тўловни амалга оширади;
- Ўша куниёқ ҳамкорга барча сумма ўтказиб берилади:
- Мижоз қарзни қисмларга бўлиб тўлаб боради.
Кешбек хизмати билан эса доимий харидорларга эга бўлиш мумкин.
Барча ҳамкорлар Anorbank томонидан қўллаб қувватланади:
- Ҳамкорлар anorbank.uz расмий сайти, ҳамда Anor Mobile иловасида жойлаштирилади;
- Ижтимоий тармоқларда ҳамкорлар тарғиб қилиб борилади;
- Anorbank мижозлари ҳамкорларнинг чегирма ва акциялари ҳақида хабардор қилинади;
- Ҳамкорлар билан биргаликда рекламалар ташкиллаштирилади.
Anorbank Merchant ҳамкорлик программасини онлайн бошқариб бориш мумкин:
- Онлайн шартнома тузиш;
- Электрон ҳужжатлаштириш;
- Ҳисобот топшириш;
- Харид ва истеъмолчиларни анализ қилиш;
- Онлайн ариза:
- банк билан ҳамкорлик шартларини ўзгартириш;
- янги терминални расмийлаштириш;
- ортиқча маълумотларни таҳрирлаш ва ўзгартириш.
- Онлайн Dashboard.
Банк агенти лавозимида ишлашни истайсизми?
Anorbank Merchant ҳамкорига айланиш учун сайтдаги аризани тўлдиринг ёки +998 55 503-00-00 қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг.