Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексига биноан қуйидаги шахсларнинг мол-мулкига солиқ солинмайди:
▪️ «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқароларнинг.
▪️ уруш ногиронлари, қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларнинг.
▪️ ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор аёлларнинг.
▪️ пенсионерларнинг.
▪️ I ва II гуруҳ ногиронларининг.
▪️ собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш чоғида яраланган шахслар, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ота-оналарининг ва бева хотинларининг (бева эрларининг).
▪️ энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар – муқобил энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга.
Президентнинг «Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» ПФ-4715-сонли қарорига мувофиқ қарияларга уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловлари берилади.
- 1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига – 50 %;
- 1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга – 45 %;
- ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларга – 45 %;
- Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва “Слава” орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар. Фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари,Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар, кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари, Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар, ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга – 45 %;
- 1941 – 1945 йиллардаги урушнинг меҳнат фронти қатнашчиларига – 25 %.