Аҳолига қулайлик яратиш ва электрон ҳукумат тизимига ўтиш жараёнини жадаллаштириш мақсадида Президент фармонига мувофиқ «Электрон ҳукумат» платформаси яратилиб, давлат органларининг фуқаролардан 18 турдаги ҳужжатларни талаб этиш ваколити бекор қилинди.
Ушбу ҳужжатларлар қуйидагилар иборат:
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
- шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;
- кадастр ҳужжатлари;
- меҳнат дафтарчалари;
- тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;
- иш ҳақи ва иш стажини тасдиқловчи архив маълумотлари;
- олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари.
Бироқ, пенсия тайинлаш жараёнида фуқаронинг иш ҳақи ва стажи, ҳамда маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар талаб этилиши мумкин. Бунга сабаб ушбу ҳужжатларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд эмас.
Шунингдек, қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам талаб этилмайди:
- руҳий касалликлар ва наркология бўйича диспансер ҳисобида туриш-турмаслиги;
- судланганлик;
- манзил-маълумот ахбороти;
- фуқаронинг номида шахсий уй-жой бор-йўқлиги;
- турар жойнинг майдони;
- солиқ қарзи бор-йўқлиги;
- давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилгани;
- пенсия ва нафақа миқдори;
- пенсия ёки нафақа олувчилар рўйхатида бор-йўқлиги;
- никоҳ қайд этилгани.