ЯИДХП – бу интернет тармоғи орқали фойдаланувчиларга Ўзбекистон Республикаси давлат ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этувчи Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz). Ягона портал (ЯИДХП) давлат органлари томонидан кўрсатиладиган, шу жумладан пулли асосда кўрсатиладиган интерактив давлат хизматларидан эркин фойдаланишнинг учун мўлжалланган.
Ягона порталнинг асосий вазифалари:
- фойдаланувчиларга давлат органларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш учун имконият бериш;
- фойдаланувчиларни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа лойиҳалар билан интеграциялаш;
- фойдаланувчиларнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш;
- давлат органларига мурожаат қилинганда фойдаланувчилар учун бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва уларни бартараф этиш;
- «Электрон ҳукумат» тизимини янада ривожлантириш ва давлат бошқарувига замонавий ахборот технологияларини жорий этишда кўмаклашиш.
ЯИДХПда шахсий кабинетга OneID (id.egov.uz) тизимида авторизациядан ўтиш орқали кириш мумкин. Агар OneID тизимида шахсий саҳифангиз бўлмаса, рўйхатдан ўтилади.
OneID тизимида рўйхатдан ўтиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти (ID карта) ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси бўлиши лозим. Бу ҳақида батафсил бу ерда ўқишинингиз мумкин.