Давлат ва хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг асосий вакили УзЛиДеП матбуот билан расмий учрашувида Ўзбекистондаги пуллик йўллар нархи тўғрисида хабар берди.
Ушбу йўлларда автомобиллар соатига 150 км билан ҳаракатланиши мумкин бўлади. Нарх йўл ва транспорт турига қараб 1 дан 20 долларгача ўзгаради.
Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, енгил автомобиллар учун нархлар:
- Тошкент-Aндижон йўналиши бўйича- 5 доллар;
- Тошкент-Aнгрен – 1,7 доллар;
- Тошкент – Қўқон – 1-2 долларни ташкил қилади.
Юк машиналари нархлари нисбатан юқори:
- Тошкент – Aндижон – 20 доллар.
Aгентликнинг сўзларига кўра, Тошкент-Самарқанд автомагистралида 150 км тезликда ҳаракатланадиган машина белгиланган жойга 2 соат ичида етиб келади. Бироқ, Тошкент-Aндижон йўлишининг Камчик перевалида юқори тезлик 60-70 км этиб белгиланган.
Кейинги ойларда Ўзбекистонда ички йўлларини таъмирлаш 4,5 трлн. сўм миқдорида пул ажратилади.
Тошкентнинг 10 та кўчасида пуллик автотураргоҳлар ташкил этилади