Газ таъминоти қарздорлиги қоплангандан сўнг Технопарк ҳисоблагичини блокдан чиқариш фуқаролардан оворагарчиликни талаб этмоқда. Шу мунособати билан истеъмолчилар учун блокни ечиш бўйича қўлланма тақдим этилди. Қуйида қўлланма билан яқиндан танишишингиз мумкин:
- «Энтер» тугмасини босиб дисплейни ёқинг, бунда айни пайтгача ҳисобланган газ ҳажмининг ҳисоб ҳолати акс этади;
- Юқори ёки пастга тугмаларини босиб, VAL 20 C менюсига ўтинг;
- Сўнгра энтер тугмасини босиш орқали VAL 20 C менюсига киринг;
- UP PSSD менюсини излаб топиб, энтер тургамасини босинг;
- Энди UP PSSD менюсига махсус кодни киритиш лозим. Ушбу код истеъмолчи қарздорлик ҳолатидан чиқгандан сўнг, яъни ҳисоб рақамига тўловни амалга оширгандан кейин смс хабарнома орқали маълум қилинади;
- Махсус код тепа ва паст тугмаларини ёрдамида танланади. Ҳар бирини танлагандан сўнг энтер тугмасини босиб, кейинги рақамга ўтилади;
- 4 хонали махсус код киритилгандан сўнг, энтер босилади;
- Кейинги босқичда PUD OK менюси очилади. Бу ўз навбатида махсус код тўғри киритилганлиги ва тасдиқланганлигини билдиради;
- Энди VAL 40 R тугмасини ўтиш учун энтер босилади;
- Энтер ва пастга тугмаларини босган ҳолда UP OPEN менюсини топамиз;
- Сўнгги босқич энтер тугмасини яна бир маротаба босиш бўлади.
Ушбу ҳаракатлар бажарилгандан кейин 7 сония ичида клапан очиқ ҳолатга ўтади.
Агар махсус нотўғри киритилса нима қилиш зарур?
Махсус код хато киритилган ҳолатда, PUD ERR менюси очилади. Энтер тугмасини босиб, қайта VAL 20 C менюсига ўтинг. Кейин босқичлар юқоридек давом этади.