Телеграм каналимиз

1-апрелдан нималар ўзгаради?

Ўзбекистонда 2021 йил 1 апрелда бир неча инновациялар кучга киради. Улар қаторида электр компаниялари учун имтиёзлар, маҳсулотларни янгича қадоқлашнинг кейинги босқичи ва бошқалар ўрин олди.

2021 йил 1 апрелдан:

  • Ўтган даврлар учун ҳисоб фактураларини чиқариш имконияти бўйича чекловлар олиб ташланади.
  • Ўзбекистон ҳудудида фақат микронутриетлар билан бойитилган энг юқори навли унни сотишга рухсат берилади. Шу муносабат билан, микронутриетлар импорти учун божхона тўлови ундирилмайди.

Электротехника компаниялари учун 2024 йил 1 январгача солиқ бўйича қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • даромад солиғи ставкалари пасайтирилади;
  • мулк солиғи 50% этиб белгиланади.

Ушбу имтиёзлар электрон маҳсулотларни сотиш даромади умумий даромадининг камида 80 фоизини ташкил этувчи компанияларга тегишли.

  • Хусусий автомактаблар ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳонларини ўтказишни бошлашади. Бу жараён Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бош Бошқармаси органлари назорати остида бўлади.
  • Пиво маҳсулотлари маркировкаси босқичи йўлга қўйилади. Бундан олдин алкоголь ва табак товарларини маркалаш жараёни якунланган эди.
  • Механик зарба ёки лазер усуллари билан брендланган қимматбаҳо металлар, тошлар, ҳамда бошқа заргарлик буюмларини онлайн сотишга рухсат этилади.
  • Фақатгина юридик ва тадбиркорлик шахслари томонидан савдо ва техник хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича чекловлар бекор қилинади. Экспертиза ишлари жадаллаштирилади.
  • Кўп қаватли бинолар фақат массив шаклда, қишлоқларда 5 қаватдан кам бўлмаган ҳолда, шаҳарларда 9 ёки баландроқ қурилади. Комуникация қишлоқларда давлат бюджетидан, шаҳарларда маҳаллий бюджетдан ташкил этилади.
  • Цемент учун импорт божлари қайта тикланади.
Телеграм каналимиз