Телеграм каналимиз

Хорижга кетаётган мигрантлар учун яратилган имтиёзлар ҳақида хабардормисиз?

Президентнинг «Хавсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги» қарорига мувофиқ 2021 йил 1-январдан бошлаб кам таъминланган оила аъзоси сифатида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахбарот тизимига киритилган, labormigration.uz дастурий мажмуасидан рўйхатга олинган хорижга кетаётган шахсларга 10 миллион сўмгача микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинган.

Микроқарзни расмийлаштириш учун қуйидагилар амалага оширилади:

  • Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филлиалларига мурожаат қилиш лозим;
  • Агентликнинг ходимлари фуқароларининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реейстрида» рўйҳатга олинганлигини аниқлаб, labormigration.uz мажмуасига киритади;
  • Фуқаро Халқ банкининг ўзи истиқомат қилаётган филиалига мурожаат этиб, керакли ҳужжатларни тақдим этади;
  • Банк истеъмолчининг тўловга лаёқатлилигини аниқлаб, таъминотини таҳлил қилгач, кредит ажратади.

Халқ банки томонидан микроқарзлар қуйидаги шартлар асосида берилади:

  • Миқдор: 10 миллион сўмгача;
  • Фоиз ставкаси: йиллик 21%:
    • Бундан 14% меҳнат мигранти томонидан қопланади;
    • 7% Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилинади.
  • Муддати: 1 йил;
  • Имтиёзли давр: 1 ой.

Талаб этиладиган ҳужжатлар:

  • Шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
  • Меҳнат мигрантининг аризаси.
  • Таъмин бўйича ҳужжатлар.

Тўлиқроқ маълумотларни 1282 қисча рақами ёки (71) 202-33-55/ (71) 200-00-61 телефонлари орқали олишингиз мумкин.

Мигрантларга қандай тартибда уй-жой ажратилади?

Телеграм каналимиз