Ўзбекистоннинг бир кунлик даромад ва харажатлари 2020 йилги кўрсатгичлар билан солиштирилди. Маълум бўлишича, 6 апрел куни солиқлар, божхона тушумлари, соликдан ташқари йиғимлар, давлат кредитларидан тушган пул, давлат мулкини сотишдан ёки ижарага беришдан келган давлат маблағ ва тушумлари 299 миллиард 500 миллион сўмни, харажатлари 701 миллиард 800 миллион сўмни ташкил этган.
2020 йилнинг 6 апрелидаги давлат даромадлари 1 триллион 116 миллиард 800 миллион сўмни, харажатлари эса 986 миллиард 200 миллион сўмни ташлакил этганлиги ҳақида Молия вазирлиги хабар берди.
Давлат буюртмачилари томонидан ийим-кечак, дори-дармон, тиббиёт ва транспорт воситалари, техник асбоб-ускуналар ва бошқа маҳсулотлар электрон давлат харидига 5 миллиард 187 миллион 600 минг сўм сарфланган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 март куни давлат харажатлар 1 триллион 410 миллион 900 минг сўмни бўлиб, 402,9 миллиард сўмли даромадга нисбатан анча баланд.
2021 йилда республика консолидациялашган бюджет даромадлари 178,7 триллион сўмни, харажатлари 216,2 триллион сўмни бўлиши тахмин қилинмоқда. Бюджет тақчиллиги эса 37,5 триллион сўм бўлиши кутилмоқда.
Истеъмол савати 2 млн сўмдан ошиқни ташкил этди
COVID-19 қарши эмлашдан сўнг қандай аломатлар кузатилиши мумкин?